Янгиликлар: Ўзбекистонда нималар содир бўлмоқда?

Андижон Фото муаллифлик ҳуқуқи kun.uz

13 декабрнинг энг муҳим видеоянгиликлари - Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Матн ўрнида:

Ўзбекистон охирги бир неча йил ичида пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишга чек қўйди. Бу каби хулосага Халқаро Меҳнат Ташкилоти кузатувчилари келишган. Ташкилотнинг баён қилишича, Ўзбекистон бу йўлда аниқ чораларни ҳаётга тадбиқ қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Қирғизистон янги президенти Сооранбай Жээнбековни қабул қилди. Ўзаро музокаралар чоғида турли соҳаларда давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларга эътибор қаратилиши кутилмоқда. Қирғизистон янги раҳбарининг Тошкентга икки кунлик ташрифи эртага - 14 декабрь куни ўз поёнига етади.

Андижонда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хиёбони очилган. Шоир номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳам қуриб битказилган. Қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори асосида амалга оширилган. Хабарларга кўра, мактаб ва хиёбон қурилишига 3 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланган.

Ўзбекистондан нима хабар?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.