‘Қарийб 1 миллиард доллар...’ - Ўзбекистонга шунча пул қаердан келиб қолди?

Шаҳрам Ғиёсов Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

19 декабрнинг энг муҳим видеоянгиликлари - Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Матн ўрнида:

Ўзбекистонлик машҳур боксчи Шаҳрам Ғиёсов Лас-Вегасга кўчгани ва ўз профессионал карьерасини АҚШда бошлашини маълум қилди. Ҳали ҳеч қандай промоутер билан келишувга имзо чекмаган Ғиёсовнинг АҚШдаги тренери Жастин Гамбер бўлади.

Россия Марказий Банки хабар қилишича, 2017 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул миқдори 780 миллион долларни ташкил қилган. 2016 йилнинг айни чораги билан солиштирилса, Ўзбекистонга Россиядан юборилган пул миқдори 21,11 фоизга ошган.

ЎзА томонидан масжидда варақа тарқатганликда айбланган Умида Узоқовага нисбатан Тошкент милицияси томонидан тахқирлаш ва қийноқ ҳоллари бўлганлиги айтилмоқда. Унинг кийимларини ечишган ва суратга олиб интернетга қўйиб юбориш ҳамда дубинка билан зўрлашларини айтиб қўрқитишган.

Озиқ-овқат импортёрларига имтиёзлар бекор қилинади

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002