Pussy Riot аъзоси ҳибсда, Рустам Иноятов базмда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter/all_mary
Image caption Алёхина ёнида бўлган Ольга Борисова зинадан вақтли тушгани учун ҳибсга олинмаганини айтди.

Россияда Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ), яъни собиқ КГБнинг 100 йиллик таваллуд кунига "Туғилган кунингиз билан, жаллодлар!" дея плакат кўтариб олган Pussy Riot панк-гуруҳи аъзоси Мария Алёхина ҳибсга олинди.

Алёхина бу плакатни ФСБнинг Большая Лубянкадаги қароргоҳи олдида ушлаб турганди.

Уни суратга олган икки сураткаш ҳам ушланган.

Учовлон Москва шаҳрининг Мещанский тумани полиция бўлимида ушлаб турилибди. Улар тун бўйи ушлаб турилиши борасида маълумот бор.

Алёхина ушланишидан бир неча соат ўтиб, ФСБ олдида яна бир акция бўлиб ўтган.

Бу сафар унинг иштирокчилари деворларга "Бу ерда чекистлар одамларни ўлдиришган", дея стикерлар ёпиштиришган.

Иноятов Москвада

Фото муаллифлик ҳуқуқи kremlin.ru
Image caption Путин хавфсизлик хизматлари раҳбарлари, жумладан Иноятовга миннатдорчилик билдирди.

Кремль хабар қилишича, КГБнинг 100 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг узоқ йиллик раҳбари Рустам Иноятов ҳам иштирок этди.

Россия президенти махсус хизматлар раҳбарларига ҳамкорлик ва тақдим қилинаётган маълумотлар учун миннатдорлик билдирди.

Мирзиёев-Иноятов қудрат тандеми. Азимов қаерда?

Халқаро ташкилотлар АҚШдан Рустам Иноятовни "қора рўйхат"га киритишни сўради

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002