Қишлоқ хўжалиги вазири фермерлар пахтадан зиён кўришини айтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи kun.uz
Image caption Қишлоқ ва сув хўжалиги раиси Зойир Мирзаев

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги раиси Зойир Мирзаев фермерлар пахта ва ғалла етиштиришда зарар кўраётганини тан олди.

Бу ҳақида Кун.уз нашри хабар тарқатди.

Сенатнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари Мирзаевга кўра, фермерлар фойдаланаётган техникаларнинг 38 фоизи ишга ярамайди.

"Энг ачинарлиси, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда фаолият юритаётган хўжаликлар техника билан 34 фоизга таъминланган", - дейди вазир.

"Республика бўйича ҳисобланса, 38 фоиз эскирган техникалардан ташқари, қарийб 4600та агро техника воситалари жойларда етишмаяпти. Агар ҳайдов машиналарининг ўзи ҳақида сўз юритилса, 1100та тракторларнинг етишмаслиги аниқланган. Эскирган техника воситалари билан шудгорланмаган ерлар ва бошқа камчиликлар туфайли фермер ғалла ва пахта мавсуми якунида фойда эмас, зарар кўрмоқда", - деб айтган Зойир Мирзаев.

Мирзиёев Ўзбекистонда пахта монополиясини йўқ қиладими?

Ўзбек мулозими пахта майдонларини қисқартиришга қарши чиқди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02