Президент Мирзиёев мурожаатномасидан кейин нималарни кутиш мумкин?

Би-би-си Ўзбек хизматининг бу галги Facebook Live жонли мулоқоти

22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламенти икки палатасига мурожаатнома билан чиқди.

Олий Мажлисга мурожаатнома Ўзбекистон тарихида илк бор бўлди ва мамлакат президентининг Интернет социал тармоқлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Жонли дастурни BBC O'zbekнинг YouTube каналида, Facebook ёки Одноклассникидаги саҳифаларида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизматининг бу галги Facebook Live жонли мулоқоти Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 соатлик чиқишига бағишланди.

Мирзиёев: "Миллий хавфсизлик хизмати ислоҳ қилинади"

Хўш, Президент Мирзиёевнинг мурожаатномасидан таассуротлар қандай ва Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги инсонлар ушбу тарихий маърузадан нималарни кутадилар?

Би-би-си Ўзбекнинг Facebook Live жонли дастури иштирокчилари Норвегиядан мустақил журналист Улуғбек Бакиров, Вашингтондан "Америка овози" радиосининг мухбири Навбаҳор Имамова ва Би-би-си Ўзбек хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳайитбоева.

Жонли дастур бошловчиси Феруза Раҳмон.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ