Мирзиёев порахўрлар маскани деган постларнинг ярми олинади

Пўлат Бобожонов Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot

Мирзиёев парламентга мурожаатида порахўрлар маскани дея таъриф берган постларнинг ярми олиб ташланади. ЎзАнинг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга таяниб хабар беришича, республика ҳудудида 133 та та йўл патрул пости бор.

Ҳозирча уларнинг 66 тасини тугатиш тўғрисида хулоса тайёрланган.

Видеолавҳани BBC O'zbek хизматининг YouTube даги каналида томоша қилинг

Кун.узнинг хабар беришича, айни вақтда Андижон шаҳрига киришдаги пост олиб ташланди. Мирзиёев вилоятлар ўртасидаги постлар иқтисодиётга катта зарба бераётганини айтганди.

Шавкат Мирзиёев йўл хавфсизлик хизмати ходимлари пора ололмаслиги учун кийимларига кичик камералар ўрнатилиши ҳақида маълум қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002