2017 йилда энг кўп кўрилган - Россияда зўрланган ўзбек аёл

Image caption Зўрланган она ҳикояси кўплаб ғазабнок шарҳларга сабаб бўлди.

2017 йилда BBCUzbek YouTube каналида энг кўп кўрилган лавҳамиз, афсуски, тоға ва жиян юртдошлари томонидан жинсий зўрланган ўзбек аёлнинг ҳикояси бўлди.

Ўтган май ойида чоп қилган лавҳамиз 1,600,492 марта кўрилди.

Россияга ишлаш учун келган ўзбекистонлик аёл ўз юртдошлари - бухоролик тоға ва жиян томонидан жинсий зўрланганини Би-би-сига сўзлаб берди. Исмини очиқлашдан уялган аёл 48 ёшида ва турмуш қурган фарзандларнинг онаси.

Ҳикояни тинглаш учун мана бу ерга босиб BBCUzbek ютюб каналига киринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002