Мирзиёев: ногиронни одам сифатида кўрмас эдик

Самарқандда ногирон аёлга уй калити топширилиши Фото муаллифлик ҳуқуқи xabar.uz
Image caption 2017 йилда Ўзбекистон ҳудудларида ногиронларга кўмаклашиш мақсадида давлат томонидан қатор тадбирларга қўл урилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ногиронлар муаммосига эътибор давлат даражасида паст бўлиб келганини тан олди.

Президент Мирзиёевнинг ногиронлар ҳақида айтган гапларини BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

"Телевизорда кўраяпсизлар, қанча-қанча инвалид одамлар... Шунча инвалид бор экан. У бечораларни биз одам сифатида кўрмас эдик. У ҳам одам-ку. Худодан нима деб туғилган уям? Яшаш учун туғилган-ку! Нима Тошкент вилоятида йўқми? Нимага уларга уй бермадик? Ҳамма нарсани дарров қилиб бўлмайди. Мен тушунаман уни. Лекин шунга имконият яратиб бердик-ку. Нима учун қилмаяпсизлар?", дея халқ вилоятлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига йиғилган республика идора ва ташкилотлари раҳбарлари, Тошкент вилояти раҳбарлари ва депутатларига савол берган Президент Мирзиёев.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 январида 650284 инсон ногирон деб топилган.

2017 йилнинг 1 августида Президент Шавкат Мирзиёев "Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармойиш имзолади.

Шундан сўнг Ўзбекистон телеканаллари вилоятларда ногирон инсонларга янги қурилган уйларда квартиралар берилгани, имконияти етадиган иш топиб берилгани ҳақида видеолавҳалар намойиш этдилар.

2017 йил мобайнида ногиронлар саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида давлат томонидан ҳудудларда қатор тадбирларга қўл урилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Tfl.co.uk
Image caption Лондон шаҳри метроси ва темир йўл бекатларининг аксарида ногиронлик аравачалари учун қулайлик яратилган.

Йил охирида "GM Uzbekistan" автомобиль ишлаб чиқариш корхонаси ногиронлар учун мўлжалланган махсус мосламали Spark машинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаётгани ҳақида эълон қилди.

Аммо булар ҳаммаси Ўзбекистонда ногиронларга қаратилаётган илк эътибор дейиш мумкин.

Ҳалигача пойтахт Тошкент ва бошқа шаҳарларда йўллар ва бинолар ногиронлар аравачалари учун мослаштирилмаган.

Жамоат транспортига ногиронлик араваси билан чиқиш кўзда тутилмаган, автобус ёки метрога бошқа бировнинг ёрдамига таянмаган ногирон киши чиқиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрилмаган.

Мисол учун Лондон шаҳри метроси ва темир йўл бекатларининг аксарида ногиронлик аравачалари учун қулайлик яратилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ