Мирзиёев Ақтўбеда ёнганлар ҳақига дуо қилди

наманган Фото муаллифлик ҳуқуқи Muslim.uz

Сурхондарёга борган Мирзиёев Ақтўбеда ўзбекистонликлар вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтиб, уларнинг яқинларига таъзия билдирди. Марҳумлар ҳақига дуо қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон масжидларида жума намозида ҳалок бўлганларнинг ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, дуолар қилинди. Диний идора масъуллари ва Наманган вилоят ҳокими ҳалок бўлганларнинг уйларига бориб яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шу вақтгача 32 кишининг шахси аниқланган.

Кун янгиликларини BBCUZBEK.COM нинг YouTube даги каналида томоша қилинг

Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Мирзо Улуғбек туман ҳокимияти 2018 йил туман бюджетини эълон қилди. Ўзбекистон тарихида илк марта бюджет маблағларини туман ҳокимиятлари мустақил тақсимлаш ҳуқуқи берилди. Юнусобод ҳокимияти ҳаржатлардан ортиб қолаётган 1 миллиард сўмни қандай сарфлаш борасида аҳолига мурожаат қилган.

Ўзбекистон Тожикистон учун темир йўл транзит ҳақини арзонлаштирди. Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган юк вагонлари учун транзит ҳақини 50 фоиз, нефть маҳсулотлари учун эса 30 фоиз арзонлаштиришга қарор қилинган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар