Фоторепортаж - Ертошдаги қишки кўпкари

Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova

Тошкент вилоятидаги Ертош қишлоғида бўлиб ўтган кўпкарини томоша қилган таниқли фотограф Умида Аҳмедова фоторепортажи.


Кўпкари Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Қиш кунларидан бирида қор остида Тошкент вилоятидаги Ертош қишлоғида кўпкари бўлди.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Кўпкари 82 яшар Раҳматхўжа отанинг неварлари суннат тўйи муносабати билан ташкил қилинди.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Мусобақага тайёргарлик: Кўпкари - ертошликларнинг севимли машғулоти.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Одатда кўпкари тоғ тепасидаги майдонда ўтказилади.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Умида Ахмедова
Image caption Бу йилги қишда қор кўп бўлмади. Аммо кўпкари куни Қурама тоғларига чиройли қор тушди.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Ahmedova
Image caption Кўпкари судьяси.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Кўпкари - фақат от мусобақаси эмас, аксари эркаклар учун сайру-томоша ҳам.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Бу киши кўпкари раиси. У чавандозлар ҳақида, қайси меҳмон қандай соврин келтиргани ҳақида мусобақа иштирокчиларини бохабар қилмоқда.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Ahmedova
Image caption Рахматхўжа бобонинг ўзи совринга бир неча сигир ва эчки қўйди. Қишлоқ аҳли асосан чорвачилик билан шуғулланади, шунинг учун жонлиқ яхши соврин ҳисобланади.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Улоқчилар нафақат Ертошдан, балки яқин-атрофдаги қишлоқлардан ҳам келганлардир.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Томошабинлар орасида турли ёшдаги инсонларни кўриш мумкин. Ўғил болалар отда юришни кичкиналикдан ўрганадилар.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Ертошда ҳам "Тўққиз тугун" одати бор. Меҳмон ўзининг тугунини тўй эгасига беради. Тугун ичида рўзғор учун зарур тўққиз буюм бўлади. Тўй эгаси тугун билан ғолиб чиққан кўпкаричиларни тақдирлайди.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Бу чавандозни мукофотини келиб олиши учун чақиришди.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Ahmedova
Image caption Фозил мукофотга олган қўйи билан. У чавандоз эмас, бугунги кўпкарида ғолиб чиққан отнинг эгаси.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Ahmedova
Image caption От эгаси учун соврин эмас, отининг ғалабаси муҳим. Чунки бундан кейин отнинг баҳоси ошади. От эгаси ва бу отда кўпкарида қатнашган чавандош мукофотни бўлиб олишади.
Козлодрание Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Ahmedova
Image caption Ертош қишлоғидан кўпкари майдонининг кўриниши.

Умида Аҳмедова - ўзбекистонлик таниқли кинодокументалист ва фотограф

Бу мавзуда батафсилроқ