Тошкент ГУВДчилари талончиларми?

доллар Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/getty
Image caption 19 минг 800 доллар изсиз йўқолган

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида қийноқ ва таҳдидларга тутилгани айтилаётган 51 ёшли Насиба Узоқованинг уй олиш учун сақлаб қўйган 19 минг 800 доллари изсиз йўқолган. Унинг яқинлари пулни Тошкент ГУВД терговчиси Солиҳ Раҳмоновнинг ёрдамчиларимиз деб таништирган орган ходимлари олиб кетганини айтмоқда.

Насиба Узоқованинг қизи Азиза Узоқованинг айтишича, тахминан 6 декабр куни тоғаси Сайфулла Саидхўжаевнинг уйига икки орган ходими тинтув учун ордерни кўрсатган ҳолда кириб келган.

Видеони BBCUZBEK.COMнинг YouTube даги каналида томоша қилинг

"Иккитаси тоғамларнинг уйларига келиб, тоғамларга гувоҳномасиними ё ордерни кўрсатган Қоронғу бўлгани учун тоғам ўқий олмаган. Ўзларини терговчининг ёрдамчиларимиз деб таништирган. Насиба Узоқованинг сизда пуллари бор экан. У "Ҳизбут таҳрир"дан тушган пуллар экан. Ўшани бизга беринг дейишган", дейди Азиза Узоқова.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Мирзиёев: "Қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади"

Сайфулла Саидхўжаев бу пуллар синглисини уйини сотиб, бошқа уй олиш учун унга бериб қўйилганини айтади. Шунда ўзларини терговчи Солиҳ Раҳмоновнинг ёрдамчиларимиз деб таништирган шахслар, агар пулни бермаса уйни тинтув қилиш билан таҳдид қилади.

"Ўзларича акт тузишибди. Ўша иккита одамнинг ўзи келган. Гувоҳсиз, қўшнилар чақиртирилмаган. Ўзлари қоғозга бир нарсаларни ёзиб, шунинг остига қўл қўясизлар пулни олиб кетаётганимиз ҳақида деган. Тоғам менга бир нарсалар берасизларми, деб сўраса, "уч-тўрт кундан кейинг терговчининг ўзи телефон қилади. Борганингизда ўзи гапириб, қоғозни беради", деган".

Шундан сўнг пул изсиз йўқолган. Азизанинг синглиси Умида Узоқова терговчи Солиҳ Раҳмоновдан пул ҳақида сўраганида, терговчи пулга тегинмаганини айтган.

Давлат томонидан тайинланган адвокат Рустам Раҳматуллаев BBCUZBEK.COM га тергов ишида 19800 доллар ашёвий далил сифатида иштирок этмаётганини ва терговчи Солиҳ Раҳмоновнинг пул олинишига алоқаси йўқлигини айтди.

Биз Азиза Узоқовадан ўзларига тегишли 19 минг 800 долларнинг тоғаси Сайфулла Саидхўжаевда сақланаётганини терговчи қаердан билиши мумкинлигини сўрадик.

"Синглимнинг айтишича, у уй ҳибсига чиқиб кетаётган куни терговчининг хонасида онам ва синглим ўтиришган бўлишган. Ўшанда терговчи уй ҳибсига счифаётганда гаровга пул олиниши ҳам мумкинлигини айтган. 5 миллиондан қанчагача, деган. Кейин синглим бунча пул бизда йўқ-ку деб онасларга қараган. Онам уйимизнинг пули бор, тоғангга бориб ўшани оласан, деган. Синглим уй қамоғига олингач, терговчи телефон қилиб тоғамларнинг рақамини сўраган. Кейин тоғамга телефон қилиб уйларининг аниқ манзилинги сўраган".

Телефон бўлганидан бир кун ўтиб Сайфулла Саидхўжаевнинг уйига ўзларини терговчи Солиҳ Раҳмоновнинг ёрдамчиларимиз деб икки киши келади ва пулларни олиб кетади.

19 минг 800 доллар изсиз йўқолгач Азиза Узоқова ва тоғаси алоҳида-алоҳида Тошкент шаҳар ИИББга ариза ёзган.

Қийноқлар

Насиба Узоқова ва унинг ўғли Муҳаммадамин Абдураҳмонов ҳамда қизи Умида Узоқовалар устидан тергов жараёнлари жавом этмоқда. Орган ходимлари уларни "Ҳизбут таҳрир" ташкилотига аъзоликда айбламоқда.

Гумондорлар уларнинг илк кўрсатмалари қийноқ ва кўрқитишлар остидан ёзиб олинганини айтган.

Аввалига Умида Узоқова "Тошкентдаги Гулобод маҳалласидаги масжидда "Ҳизбут таҳрир" варақаларини тарқатди, деган ЎзАда мақола чиқди.

ЎзА ушбу хабарни уларга Тошкент шаҳар ИИББ берганини таъкидлади.

BBCUZBEK.COM нинг изланишларидан сўнг Тошкентда ҳеч қандай варақа тарқатилмаганини маълум бўлди. Шундан сўнг Умидадан варақа тарқатиш айби олиб ташланди ва у уй қамоғига ҳукм қилинди.

Давлат томонидан тайинланган адвокат Рустам Раҳматуллаев ҳимоясидагилар ҳеч қандай қийноқларга тутилмаганини айтди.

Насиба Узоқованинг яқинлари унга хусусий адвокат топишга ҳаракат қилди. Хусусий адвокат билан учрашган Насиба Узоқова дастлабки тергов вақти қийноқларга тутилганини ва оқибатда барча қоғозларга қўл қўйиб беришга мажбур бўлганини айтган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар