"Ўзбекистон ҳаво йўллари" чипталари арзонлашади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Uzbekistan airways
Image caption "Ўзбекистон ҳаво йўллари" чипталари қимматлиги танқид қилинган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси чипталарни таннархидан арзонроқ нархда сотиш ҳуқуқини олган. Ўзбекистон президентининг "туризмни ривожлантириш чоралари" ҳақидаги фармонида бу қадам рейсларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун қўйилаётгани айтилади.

Ўтган ой Россияга автобусда сафар қилган 52 ўзбекистонлик Қозоғистонда ёниб кетиши ортидан меҳнат муҳожирларнинг хорижга сафар қилиш имкониятлари чеклангани ва авиачипталарнинг қимматлиги танқид қилинганди.

Ўзбекистон ҳукумати мазкур фожиа ортидан чегаралар оша халқаро автобус қатновини ҳам йўлга қўйишини маълум қилган.

Президентнинг фармонига кўра, "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг солиққа тортилувчи базаси чипталарнинг пасайтирилган нархига қараб тушиб боради.

Миллий авиакомпания фармонида меҳнат муҳожирлари тилга олинмаган, балки хориждан кўпроқ сайёҳларни жалб қилишга эътибор қаратишга урғу берилган.

Авиакомпания, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивада халқаро аэропортларни темир йўл ва автовокзаллар, ҳамда йирик бекатлар билан боғловчи махсус шатл автобусларини ишга солиши режаланган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" расмийси блоггерни итга қиёсладими?

Самолёт чипталари нархлари қайта кўриб чиқилиши керакми?

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг йўловчилари Бангкокда қолиб кетмоқда

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek