Ҳижоб ва соқол ўзбекларни бўлиб ташладими?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ҳижоб ва соқол мавзусидаги тортишувлар авж олган.

Кимдир ўқувчи-талабаларнинг ҳижоб ўраши ва соқол қўйишларига рухсат берилиши кераклигини айтса, яна кимдир буни дунёвийлик тамойилларига таҳдид сифатида кўришини билдиради.

Аввалроқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабасининг Президентга соқол қўйиш ва ҳижоб ўрашга рухсат беришни сўраб ёзган мурожаати эълон қилинганди.

Марғилонда мактабга ҳижобда келган ўқувчи қизларни хожатхона тозалашга мажбур қилиш ҳақидаги тилхат эса ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган.

Ҳижоб ва соқол ҳақидаги баҳсу мунозаралар Ўзбекистон бўйлаб Қуръон мусобақаси кечаётган паллада юз бермоқда.

BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek