Президент Мирзиёев: "Биз экспорт билан импортни ҳисоб-китоб қилишни ўрганмаганмиз..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz
Image caption Ўзбекистон раҳбари импорт устивор бўлган иқтисод ривожланмаслигини урғулади.

Президент Мирзиёевнинг навбатдаги видеоселектори Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини яхшилашга бағишланди.

Ўзбекистон раҳбари импорт устивор бўлган иқтисод ривожланмаслигини урғулади.

Унинг айтишича, "бир йилда 20 миллион долларлик кир ювиш кукуни, 13 миллион долларлик атир совун, 49 миллион долларлик қурилиш материллари ва синтетик бўёқлар, 23 миллион долларлик шоколад маҳсулотлари импорт қилинган".

Видео-аудио лавҳа BBCUZBEK YouTube канали FACEBOOK ва ОК.гуруҳида

Ўзбекистон президенти айни соҳада нима учун сармоя бўлмагани билан қизиққан.

Мирзиёев: "тадбиркор ўзини Амударёга ташлаб ўлади"

Ўзбекистон Қозоғистонга палов экспорт қилади

Мирзиёев ўтган йил 22 декабрда қилган нутқида, хусусан, мамлакатда тадбиркорлик қилиш нақадар қийин экани ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон импорт ва экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш осонлиги бўйича дунёнинг 190 давлати ичида 175 ўринда туришини танқид қилган эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek