"Спарк" ютишни хоҳлайсизми? Китоб ўқинг!

"Спарк" автомобили Фото муаллифлик ҳуқуқи Asr.uz

Тошкентдаги китобхонлик танловида ғолиб чиққан ёш йигит ёки қиз "Спарк" автомобили билан мукофотланади.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил қилган "Ёш китобхон" танлови Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда ўтказилди, 13-16 февраль кунлари танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланади.

"Спарк" автомобили Ўзбекистон Президенти совғаси сифатида тақдим этилади.

Ушбу танловдан кўзланган мақсад, ўзбекистонлик ёшлар орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтиришдир.

"Ёш китобхон" танловининг республика босқичи ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканали видео лавҳа тайёрлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek