"Мирзиёев, мулкимни қайтариб олишда ёрдам беринг!"

Фарғоналик тадбиркор Ҳамидулла Топиволдиев Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek

Фарғоналик тадбиркор Ҳамидулла Топиволдиев вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев устидан шикоят қилиб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.

Видеомурожаатни BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Ҳамидулла Топиволдиев мурожаатида айтилишича, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг 2014 йилда "Мисс Нозилабегим" МЧЖга тегишли мулкни ноқонуний равишда бошқаларга ўтказиш ҳақида қарор чиқариб бериши ортидан тадбиркор 6 миллиард сўм миқдорида зарар кўрган.

Ҳамидулла Топиволдиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу иш юзасидан киритган протест ва Ўзбекистон Олий судининг ажрими ҳам вазиятни унинг фойдасига ўзгартира олмаяпти.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Бу мавзуда батафсилроқ