Мирзиёевга МХХдан мерос маҳкама керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek

Бугун Тошкентда мустақил Ўзбекистон тарихида деярли мисли кўрилмаган маҳкама иши бошланди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаевнинг биринчи маҳкама йиғилишида ҳакам Зафар Нурматов адвокат Сергей Майоровнинг қийноқлар бўйича суд-тиббий экспертиза тайинлаш сўровини қондирди.

Маҳкамада иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулованинг маълум қилишича, суд жараёни "рисоладагидек" ўтган.

"Адвокат Сергей Майоров ҳимоясидаги шахсга нисбатан қийноқ қўлланилгани ва буни тасдиқлатиш учун суд-тиббий экспертиза тайинлашни сўради. Кейин судья Бобомурод Абдуллаевга юзланиб, экспертиза тайинланишини истайсизми, деди. У Бобомурод Абдуллаевдан қийноқ излари сақланиб қолган бўлса кўрсатишни сўради. Зал тўла одамга Бобомурод қийноқ аломатларини кўрсатди", дейди Малоҳат Эшонқулова.

"Прокурор келмагани учун" журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди қолдирилди

Би-би-си Ўзбек хизмати ўзининг Facebook жонли дастурини ана шу маҳкама ишига бағишлади.

Дастурни Ибрат Сафо олиб борди.

Уни BBCUZBEK YouTube канали ва канали ва Одноклассникидаги саҳифамизда ҳам томоша қилинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek