‘Янги ҳукумат Ўзбекистоннинг геосиёсий қудрати, аҳамиятини янгиламоқчи’

Тошкент Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Минтақавий таҳлилчиларга кўра, расмий Тошкентнинг Афғонистон бўйича йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилиш истаги худди шу нарсага далолат қилади.

Дунёнинг 20 дан ортиқ давлати ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги анжуман 26-27 март кунлари бўлиб ўтади.

Бунга ўхшаш халқаро анжуман бу яқин йиллар ичида қолган бирор бир Марказий Осиё давлатида кузатилмаган.

Мирзиёев Афғонистон бўйича махсус вакил тайинлади

Ислом Каримов: 'Ўзбекистон Афғонистон можаросига ҳеч қачон аралашмайди'

Хабарларда анжумандан мақсад - Афғонистон ва Толибон ҳаракати ўртасида олдиндан бирор бир шартларсиз бўлган музокараларни тезроқ йўлга қўйишга эришиш экани айтилмоқда.

Расмий билдиришномаларда ҳозирча Толибон вакиллари кўзга ташланишмайди.

Афғонистон Толибон ҳаракати сўнгги бор шу йил феврал ойида "Америка халқи" ва "тинчликсевар конгрессменлари"ни президент Дональд Трампни музокараларга кўндиришга ундаб чиққан. Уларга, деб, очиқ мактуб йўллаганди.

Тошкент халқаро анжуманида Америка Қўшма Штатларини Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари намоён этиши айтилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев афғон можароси ва унинг ечими борасида юқори минбардан туриб илк бор ўтган йил сентябрь ойида - Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеясининг йиғинида чиқиш қилган.

"Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли - марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўгридан-тўғри мулоқот олиб бориш бўлиши"ни айтганди.

Афғон можароси Ўзбекистоннинг ҳозирда марҳум биринчи президенти Ислом Каримов ҳам ўз бошқаруви даврида энг кўп эътибор қаратиб келган халқаро муаммолардан бири бўлган.

Ислом Каримов "Афғонистонда давом этаётган урушлар - Марказий Осиёга энг катта хавф-хатар" эканини айтган.

"Бу халқни зўравонлик билан бўйсундириб бўлмаслигига тарихнинг ўзи гувоҳдир. Таассуфки, бугунги кунда фақат ҳарбий кучга таяниб сиёсат олиб бораётганлар бу ҳақиқатни тушунмаяпти", - дея ўз афсус-надоматларини изҳор этганди марҳум президент.

Бошқа томондан, Тошкент халқаро анжумани Россия ва АҚШ манфаатлари тўқнашуви манзарасида минтақадаги мавжуд геосиёсий танглик, Толибон сафларидаги тарқоқлик ва афғон тупроғида ИШИД каби толиблардан ташқари бошқа жангари гуруҳлар ҳам нисбатан фаоллашаётганига оид хабарлар манзарасида бўлиб ўтади.

Шундай экан, буларнинг барчаси фонида Тошкент анжумани нимани англатади ва Ўзбекистон ҳукумати бу каби тадбирга мезбонлик қилиш қарори билан нималарни кўзламоқда? - Франциядан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов таҳлилида.

Тошкент халқаро анжуманини BBCUZBEK билан бирга кузатинг.