"Сиёсий тизим кенгаймаса Ўзбекистонда ижтимоий портлаш бўлади"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Сиёсий тизим кенгаймаса Ўзбекистонда ижтимоий портлаш бўлади"

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг Олий мажлис сенатида қилган чиқиши хавотирли эканлигини айтади. Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати олдида сиёсий тизимни кенгайтириш вазифаси турибди.

"Ихтиёр Абдуллаевнинг гаплари хавотирли. Янги ҳокимият вазиятни бироз жиловлаш ва секинлаштиришга ҳаракат қиляпти. Лекин айни пайтда сиёсий тизим кенгаймас экан, глобаллашувга кириб бораётган Ўзбекистонда ижтимоий портлаш, ижтимоий буҳронлар кафолатган", дейди у.

Спутник нашрининг хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев Олий Мажлис сенатининг 14 ялпи мажлисида сўзлаган нутқида "Бирлик", "Эрк" сингари бузғунчи сиёсий кучлар бугунги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қонунийлаштиришга уринмоқда. "Уларнинг режаси бугун қонунийлаштириш, эртага эса вазиятни издан чиқариш", - деган.

Ихтиёр Абдуллаевга кўра, кейинги вақтларда диний соҳада берилган эркинликларни айримлар нотўғри талқин қилаётгани оқибатида, диний ақидапарастликнинг кучайиб бораётганлиги, айрим ҳудудларда салафийлик оқимига кириб қолаётганлар, соқол қўйишни ўзига одат қилиб, турли оқимларга киришга ҳаракат қилаётган ҳамда қизлар учун алоҳида ўқув хоналари ташкил қилиш талаби билан чиқаётган шахслар учраб турибди.

Шунингдек, қўшни давлатлар билан чегараларнинг очилиши, Ўзбекистонга келаётган зарарли инвестициялар сонининг кун сайин ортиб бораётгани, шунингдек диний экстремистик руҳдаги адабиётлар, гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғларни олиб киришга уринишлар эҳтимоли кучайиб бораётгани маълум даражада маълум таҳдидларни юзага келтирмоқда.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek