Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қай ҳолатларда ёрдам беради?

Ўзбекистон ФВВ ўқув машғулотлари Фото муаллифлик ҳуқуқи fvv.uz

Норасмий маълумотларга кўра, Россиядан ҳар йили Марказий Осиёга 7 ярим мингдан зиёд меҳнат муҳожирларининг тобутлари юборилади.

Уларнинг энг кўп фоизи ўзбекистонликларга тегишли экани айтилади.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Турли вазиятлар сабаб Россияда қурбон бўлган ўзбекистонликларнинг жасадларини ватанга юбориш муҳожирлар учун катта муаммолар туғдирарди.

Ўликхонада сақлаш ва самолётда юбориш харажатлари қимматлиги боис, марҳумнинг яқинлари, танишлари пул йиғишиб, бу ишни амалга оширар эдилар.

Бир қатор қўшни давлатларда эса бу иш ҳукумат томонидан амалга оширилиб, муҳожирларнинг бир оғирини қисман енгиллаштирарди.

Жорий йилнинг март ойида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бу каби вазиятларга ўзгартириш киритди.

Эндиликда фавқулодда вазиятларда жабрланган ўзбекистонликларга ҳам Ўзбекистон ҳукумати томонидан ёрдам кўрсатила бошланди.

Шу мавзуга янада ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги Матбуот котиби Самандар Ҳикматуллаев билан суҳбатлашдик.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ