Жигар кўчириб ўтказиш амалиёти гўдакнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

Мадина Муҳаммадиева ўғли билан

Ўзбекистонлик аёл Москвада чақалоғининг ҳаётини асраб қолмоқчи.

Россияга ўзбекистонликлар нафақат иш, балки шифо излаб ҳам келишади.

Видеолавҳани BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Ўзбекистонда имконсиз саналган операциялар бу ерда ўтказилади.

Аммо чет эл фуқаролари учун пуллик бўлган тиббий хизмат, жарроҳлик амалиётларига ҳамманинг ҳам имконияти етавермайди.

7 ойлик чақалоқ Мирзиё Баратовда жигар циррози аниқланган.

Бухоролик Мадина Муҳаммадиева чақалоғини даволатиш учун аввал Тошкентга, кейин эса Москвага йўл олган.

Фарзандини асраб қолишга ҳаракат қилаётган аёлнинг дардлари боласиникидан-да оғир.

Москва шифокорлари чақалоққа жигар кўчириб ўтказиш амалиёти белгилашган.

Операция нархи 3 миллион рубль.

Мадина уй жойи тилла буюмларини сотиб, чақалоғини даволатишга сарфлаганини айтади.

Энди эса операция қилдирай деса пули йўқ, қилдирмай деса чақалоғининг аҳволи оғирлашиб бораяпти.

Шифокорлар текширув вақтида Мирзиёнинг яшаб кетиши учун имкон борлигини билдиришган.

Жигар кўчириб ўтказиш амалиёти гўдакнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Мадина операцияга пул топиш учун бошини урмаган эшиклар қолмаётганини айтади.

Аммо имкон ҳеч қаердан топмаётир. У таслим бўлмоқчи эмас.

Фақат чорасизликдан қийналаяпти.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek