Биз мардикорга айланиб қолдик, дейишаяпти ўқитувчилар

Гулбаҳор Қўлдошева

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат муаммоси узоқ йиллардан буён мавжуд ва афтидан Президент ва Бош вазир аралашмагунча, қонунни бузаётган тўралар жазога тортилмагунча вазият ўнгланмайди.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

2017 йил мобайнида мамлакатдаги деярли ҳар бир вилоят ҳокими мажбурий меҳнатга йўқ қўймаслиги ҳақида ошкор ваъда бердилар ва пахта йиғим-терими мавсумида яна олдингидек оммавий сафарбарликлар кузатилди.

БМТ Бош Ассамблеясида Президент Шавкат Мирзиёев мажбурий меҳнатга чек қўйилгани ҳақида маъруза қилиб қайтганидан кейин Бош вазир Абдулла Арипов кўрсатмаси билан далага чиқарилганлар қайтариб олинди.

Ўқитувчиларнинг ободончилик ишларига жалб этилишлари чек қўйиш устида жиддий ҳаракатлар бошланди.

Аммо шу билан ўзбекистонлик ўқитувчилар юзма-юз келиб турган бошқа муаммолар ҳам ҳал бўлиб қолармикан?

Бу муамоларни "Ўзбекистон" телеканалининг "Муносабат" жонли дастурида педагог Гулбаҳор Қўлдошева бирма-бир санаб ўтди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ