159-модда: Давлатни ағдаришда айбланганларнинг иши қайта кўрилсинми?

Сурат

Ўзбекистон тарихида илк маротаба журналист Бобомурод Абдуллаев ишида 159-модда билан айбланганларнинг барчаси суд залидан озод қилинди. Ушбу иш Ўзбекистонда бу модда билан айбланган минглаб маҳкумларнинг ишини қайта кўриб чиқиш керакми деган саволни пайдо қилди.

9 май чоршанба куни BBCUZBEK.COMнинг Facebook саҳифасида олиб борилган жонли мулоқот ана мавзу атрофида бўлди.

Бобомурод Абдуллаевнинг иши хўжакўрсинчилик учун ўтказилдими ёки конституцион тузумга тажовузда айбланаётган бошқа судланувчиларнинг иши ҳам тизимли равишда адолатли кўриладими?

Мулоқотда Германияда яшаётган фаол Умида Ниёзова ва Тошкентдан ҳуқуқбон Сурат Икромов қатнашди.

Дастурни журналист Рустам Қобил олиб борди.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek