Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Учинчи андижонлик ҳикояси

Шу ой Андижон қирғинига беш йил тўлади. Ўзбекистон ҳукумати таъбирича, бир ҳовуч исломчи жангариларнинг хуружи, юзлаб гувоҳларга кўра, халқ норозилиги чоғида ҳарбийларнинг ўт очиши оқибатида расман 180дан ортиқ киши қурбон бўлган эди. Андижон хунрезлиги шоҳидлари бўлмиш мустақил ва хорижий журналистлар, намойиш иштирокчиларига кўра, қурбонлар сони беш юз билан минг нафар атрофида – асло кам эмас.

Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Андижон хунрезлигига доир мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги талабларини ҳамон рад этиб келмоқда. Би-би-си Ўзбек хизмати Андижон қирғинининг беш йиллиги муносабати билан хунрезлик шоҳидлари, намойишчилар ва кейинроқ Оврўподан бошпана топган андижонлик Ўзбек муҳожирлари ҳикояларини радио тўлқинлар ва интернетда Сиз билан ўртоқлашади. Эслатиб ўтамиз, Би-би-си Андижондаги хунрезликларга доир барча томонларнинг фикр ва мулоҳазалари учун очиқдир. Навбатдаги қаҳрамонимиз ҳам қамоққа ташланган андижонлик тадбиркорлардан бирининг турмуш ўртоғи– у ҳам Оврўподан бошпана топганлардан. Бу андижонлик аёл 13 май куни олти нафар фарзандини ташлаб, Бобур майдонига чиқиб кетганидан бери фарзандлари билан дийдор кўришгани йўқ... У эрининг қамалиши тафсилотлари ва 13 май воқеаларини хотирлайди...