Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тўртинчи андижонлик ҳикояси

Шу ой Андижон қирғинига беш йил тўлади. Ўзбекистон ҳукумати таъбирича, бир ҳовуч исломчи жангариларнинг хуружи, юзлаб гувоҳларга кўра, халқ норозилиги чоғида ҳарбийларнинг ўт очиши оқибатида расман 180дан ортиқ киши қурбон бўлган эди. Андижон хунрезлиги шоҳидлари бўлмиш мустақил ва хорижий журналистлар, намойиш иштирокчиларига кўра, қурбонлар сони беш юз билан минг нафар атрофида – асло кам эмас. Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Андижон хунрезлигига доир мустақил текширув ўтказиш ҳақида талабларини ҳамон рад этиб келмоқда. Би-би-си Ўзбек хизмати Андижон қирғинининг беш йиллиги муносабати билан хунрезлик шоҳидлари, намойишчилар ва кейинроқ Оврўподан бошпана топган андижонлик Ўзбек муҳожирлари ҳикояларини радио тўлқинлар ва интернетда Сиз билан ўртоқлашади. Эслатиб ўтамиз, ББС Андижондаги хунрезликларга доир барча томонларнинг фикр ва мулоҳазалари учун очиқдир. Сўнгги қаҳрамонимиз яна бир собиқ тадбиркор – 13 май хунрезликлари ва қандай қилиб юзлаб андижонликлар Қирғизистонга қочишгани, Тешиктошда ҳукумат қўшинларининг пистирмасига дуч келишгани ҳақида ҳикоя қилади...