Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати қандай бўлиши керак?

Оврўпо Парламенти Ўзбекистонга нисбатан Андижон воқеалари хусусида олиб борган сиёсати иш бермаётганини тан олди.

Бу ҳақда Андижон воқеалари ортидан ўтган беш йилга бағишлаб Брюсселда ўтказилган анжуманда иштирок этган Оврўпо Парламентининг италиялик аъзоси, ҳамда Оврўпо Парламентининг Марказий Осиё бўйича маҳсус вакиллик гуруҳи аъзоси Никколо Риналди билдирди. Жноб Риналдининг айтишича, Оврўпо Иттифоқи ўтган беш йил ичида Андижондаги 13 Май воқеалари борасида халқаро тергов ўтказилишини талаб қилиб келган бўлсада, бир вақтнинг ўзида ҳам жазо чоралари ва ҳам мулоқот йўлини танлаши ҳеч қандай самара бермади. Халқаро ташкилотларга кўра, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан Андижон борасидаги босимни умуман тўхтатиб қўйди, унинг янгича мулоқот сиёсати ҳам самара бермаяпти. Би-би-си билан суҳбатда Оврўпо Парламентининг Марказий Осиё бўйича вакиллик гуруҳи аъзоси Никколо Риналди шу вақтгача Ўзбекистонга нисбатан сиёсат самара бермаганлигини айтди.