Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўш шаҳрида одамларни ўғирлаш ва гаровга олиш ҳоллари кучаймоқда

Ўшликларнинг хабар қилишларича, шаҳарда инсонларни гаровга олиш ҳодисалари юз бермоқда.

Гаровга олинган инсонларни пул эвазига озод қилиш ёки гаровга олинганларга алмашиш ҳолларини шаҳардаги ўзбеклар ҳам, қирғизлар ҳам тасдиқлаганлар.

Ўшлик ўзбекларнинг айтишларича, 45 ёшли Маннобжон Турсунов кечадан буён бедарак кетган.

Би-би-си унинг яқинларидан бири билан боғланиб, ҳодиса тафсилотини ҳақида сўрадик.