Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ мулозими ўзбек диний ва сиёсий маҳбуслари билан қизиқди

Ўзбекистонда бўлган Америка Қўшма Штатлари президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Макфолл мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи идорасига ташриф буюрган. Гуруҳ раҳбари Сурат Икромовга кўра, юқори мартабали АҚШ мулозими Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи, хусусан, диний сиёсий айблар билан қамалган маҳбуслар тақдири билан қизиққан. Бу жаноб Макфоллнинг охирги бир ой ичида Ўзбекистонга қилган иккинчи ташрифидир. Би-би-си Сурат Икромовдан учрашув тафсилотлари ҳақида сўради.