Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Файзулло Исҳоқов: Ўзбекистонда лотинлаштириш сиёсатидан воз кечган маъқул

Ўзбекистонлик таниқли тарихчи олим, профессор Файзулла Исҳоқов ўзбекистон хукуматини кирилл алифбосини йўқотиш ва унинг ўрнига лотин алифбосини тадбиқ қилиш сиёсатини қоралаб чиққан.

Олимга кўра, 15 йилдирки яхши ишлаб чиқилмаган ва ўзбек тилига тўғри келмайдиган замонавий лотин алифбоси мактабларда ўқитилмоқда, аммо давлат идораларида иш ҳали ҳам кирилл алифбосида юритилади.

Унга кўра, кирилл алифбоси асосида Ўзбекистонда миллий маданият, санъат, таълим, илм-фан ривожланди ҳамда ўзбек зиёлиларининг бир неча авлоди юзага келди, бироқ лотин алифбосида ҳатто етарли адабиёт чоп этилмаяпти.

Биз Файзулло Исҳоқовдан лотин алифбосининг қайси томонлари уни қониқтирмаётгани ҳақида сўрадик.