Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистон бу йил ҳам мажбурий болалар меҳнатидан воз кечишга тайёр эмас'

"Ўзбекистон бу йил ҳам пахта йиғим-теримида мажбурий болалар меҳнатидан воз кечишга тайёр эмас. Мазкур савол очиқ қолмоқда".

Ўзбекистондаги Эксперт ишчи гуруҳининг сўнгги баёноти ана шундай номланади.

Ўзбекистонда анъанавий кўриниш олган мазкур ҳолат сўнгги пайтларда кескин халқаро акс-садоларга сабаб бўлган ва қатор халқаро ширкатларнинг Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишларига олиб келганди.

Ана шу босимлар остида яқинда Ўзбекистонда болалар меҳнатидан мажбуран фойдаланиш расман тақиқланганди ҳам.

Хўш, Ўзбекистондаги Эксперт ишчи гуруҳи нега бу йил ҳам бу каби хулосага келган бўлиши мумкин? Суҳбатдошимиз гуруҳ координатори Суҳробжон Исмоилов: