Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Июн ойидаги низоларда айбланган ўзбек узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди

Қирғизистон жанубидаги маҳкама июн ойидаги зўравонликларда айбланган 42 ёшли ўзбек миллатига мансуб шахсни 23 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этган.

Қорасувлик Жаҳонгир Бозоров қотиллик ва оммавий тартибсизликларда айбдор, деб топилган.

Бу юзлаб, асосан бегуноҳ ўзбекларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳодисалар юзасидан биринчи маҳкама ҳукмидир.

Қирғиз хавфсизлик кучлари зўравонликлардан сўнг бошланиб кетган амалиётларда асосан ўзбекларни ҳибсга олгани айтилади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уларнинг қийноқларга тутилаётганини айтишган.

Биз Қорасувдаги маҳкама ҳукми тафсилотлари ҳақида Ўшдаги "Адолат ва ҳақиқат" инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Равшан Гапировдан сўрадик.