Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Олма Отада ўзбек қочқинлар аёллари эрларининг эсктрадиция қилинмаслигини талаб қилишмоқда

Image caption Қочқин оилалар бир неча йилдирки учинчи давлатга чиқишга умид қилишмоқда

Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши маълум қилинган ўттиздан ортиқ ўзбекистонлик қочқинларнинг оилалари бугун Олма Отадаги Бош Прокуратура биноси олдида яна намойиш қилишган.

Аёллар расмийлар билан учрашишни ва эрларини озод қилишларини сўрашмоқда.

Бир неча йилдан бери Қозоғистон ҳудудида яшаб келган ўзбекистонликларга аввал БМТ қочқинлар қўмитаси томонидан бошпана изловчи мақоми берилганди.

Аммо, яқинда бу каби ваколат Қозиғистон миграция хизматига ўтказилгандан бери қочқин эркаклар гуруҳи июнь ойида ҳисбга олинганлар.

Ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонликлардан баъзилари экстрадиция ҳаракатларига норозилик сифатида очлик эълон қилганлар.

Би-би-си қамоқдаги қочқинлардан бирининг рафиқаси Умида Азимовадан намойиш тафсилотини сўради.