Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Болалар яна далада, Ўзбекистонга қонунлар бир пулми? - ҳимоячи билан суҳбат

Йилига 800.000 тоннадан кўпроқ пахта сотувчи Ўзбекистон дунёдаги энг йирик пахта экспортерларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон пахтасини асосан Оврўпо давлатлари сотиб олишади.

Аммо қатор халқаро ташкилотларга кўра, пахта етиштириш бўйича дунёнинг олд давлати саналаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича энг ортда қолаётганларидан биридир.

Environmental Justice Foundation ташкилотининг айтишича, мажбурий болалар меҳнати, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши, пестицидларнинг ҳаддан зиёд ишлатилиши, қашшоқлик Ўзбекистоннинг пахта саноатига энг хос бўлган жиҳатлардир.

Халқаро ташкилотга кўра, дунёнинг пахта етиштирувчи бошқа йирик давлатларидан фарқли тарзда Ўзбекистонда мактаблар ёпилиб, арзимас ҳақ эвазига минглаб болалар мажбурий пахта йиғим-теримига жалб этилишади.

Ўзбекистонда йилларки анъана тусини олган мазкур вазият кўплаб халқаро ширкатларнинг яқинда Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишларига ҳам сабаб бўлганди.

Ўзбекистон 90-йиллар бошларида Болалар Ҳуқуқларига оид халқаро конвенцияни имзолаган. Кучли халқаро босим остида ўтган йили мажбурий болалар меҳнатини тақиқловчи қонунни ҳам қабул қилган.

Аммо Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келаётган хабарларга кўра, бу йил ҳам вазият ўзгармаган, мактаблар ёпилган ва болалар мажбурий пахта йиғим-теримига жалб этилишган.

Биз йилларки мазкур ҳолатни кузатиб келаётган Ўзбекистондаги Эксперт Ишчи гуруҳи координатори Суҳроб Исмоилов билан боғланиб, сафарбарликнинг бу йилги кўлами билан қизиқдик: