Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон нега четга пахта сотиш ҳажмини қисқартирмоқчи?

Дунёнинг энг йирик пахта етиштирувчиларидан бўлган Ўзбекистон четга пахта хом ашёсини сотишни босқичма-босқич қисқартириб, уни мамлакат ичкарисида қайта ишлашга кўпроқ эътибор қаратишини билдирган.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 2015 йилга бориб пахтани мамлакатнинг ўзида қайта ишлаб чиқариш ҳажмини 70 фоизга ошириш режасида эканликларини баён қилган.

Бу Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта толасининг ярмига яқини Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишланиши, деганидир.

Халқаро Ўзбекистон пахта кўргазмасида чиқиш қилган ўзбекистонлик масъулларга кўра, жорий йилнинг охирига бориб Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишланувчи пахта толаси 350 минг, келаси йил якунига бориб эса, 400 минг тоннани ташкил этади.

Пахта экспорт қилиш бўйича дунёда учинчи ўринни эгалловчи Ўзбекистон ўз пахтасини асосан Хитой, Россия, Эрон, Бангладеш, Покистон,..га сотади. Пахта ишлаб чиқариш бўйича эса, дунёда олтинчи ўринни эгаллайди.

Иқтисоди қишлоқ хўжалигига асосланган Ўзбекистоннинг асосий валюта тушуми ҳам пахта орқасидан келади.

Ўзбекистоннинг қарори жаҳон бозорида пахтанинг нархи бу яқин ўн йилларда кузатилмаган даражага етган бир пайтда янграмоқда.

Мажбурий болалар меҳнати сабаб, сўнгги йилларда қатор хорижий ширкатлар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишга ҳам боришганди.

Биз ўзбекистонлик мустақил иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов билан боғланиб, Ўзбекистоннинг сўнгги қарори ортида қандай сабаблар ётган бўлиши мумкин, деб сўрадик: