Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ўзбекистонда Facebookка кира олмаяптилар

Image caption Ўзбекистонда Facebookка киришга ҳаракат қилинганда компютер экранида "Тармоқда хатолик бор" деган ёзув чиқаяпти

21 октябр эрталабдан Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилардан ўзларининг Facebook саҳифаларига кира олмаётганликлари ҳақида хабар қила бошлаганлар.

Кечқурун "Фергана. ру" ахборот агентлиги хабар қилишича, Ўзбекистон интернетдаги Facebook ижтимоий тармоғига тўсиқ қўйган.

Facebookнинг Ўзбекистондаги фойдаланувчилари айтишларича, сайтга киришга ҳаракат қилганларида компютер экранида "Тармоқда хатолик бор" деган ёзув чиқаяпти.

Ҳозирча Би-би-си ижтимоий тармоққа кириш имконсизлиги сабаби нимада эканини аниқлай олгани йўқ - бу чиндан ҳам техник носозликми ёки бунинг сабаблари сиёсийми - номаълум.

Аммо Ўзбекистон сингари мамлакатда ўзбек ва рус тилидаги қатор хорижий оммавий ахборот воситалари сайтлари, мухолифат интернет саҳифаларига тўсиқ қўйилган.