Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпиони

Image caption Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпиони бўлди - сурат Фергана. Ру веб саҳифасидан олинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор ногиронлар орасида Жаҳон чемпони бўлди.

Ўзбекистонлик футболчилар финалда кимсан мезбон Аргентина миллий терма жамоасини йирик ҳисоб билан мағлуб этишди.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқич ўйинларида Бразилия, Англия, Туркия каби номдор жамоаларни енгишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2007 йилда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг финал беллашувида Россияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, илк бор Жаҳон чемпиони бўлганди.

Ногиронлар миллий терма жамоасидан фарқли тарзда, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг ҳатто якуний босқич беллашувларига чиқа олмаган.

Биз сўнгги янгилик Ўзбекистонда қандай кутиб олинаётганини билиш учун таниқли футбол шарҳловчиси Аброр Имомхўжаев билан боғландик.