Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистон Ўзбекистонга тегишли иншоот фаолиятини чеклаб қўйди

Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош жанубий Боткен вилоятидан келаётган хабарларга кўра, қирғиз томони қўшни давлат транзит ҳақини тўламагани важидан Боткен вилоятининг Бургунди мавзейида жойлашган Ўзбекистонга қарашли газ тақсимлаш иншооти фаолиятини чеклаб қўйган.

Аввалроқ интернетда пайдо бўлган айрим хабарларда иншоот якшанба куни қирғизлар томонидан босиб олингани ва у ердаги ўзбекистонлик ишчилар ҳайдаб чиқарилгани айтилганди.

Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекнефтгаз давлат ширкати бу хабарларни тасдиқламади, аммо рад ҳам этгани йук.

Узтрансгаз ширкатига қарашли иншоот ўзбек-қирғиз чегарасининг ҳали демаркация қилинмаган ҳудудида жойлашган.

Шўро даврида газ ва нефт ишлаб чиқарилган бу ҳудудда ҳозирда Бухородан келтирилган газни сақловчи омбор ва тақсимлаш пункти мавжуд.

Би-би-си Ўзбекистоннинг газ иншооти атрофидаги вазият ҳақида Риштондан ҳуқуқбон Баҳодир Элибоевдан сўради.