Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда ғолиб футболчилар ордену медаллар билан тақдирланди

Image caption Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўртинчи бор Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов яқинда Аргентинадан тўртинчи бор Жаҳон чемпиони бўлиб қайтган футболчи ва мураббийларни орден ва медаллар билан тақдирлаган.

Футбол бўйича ногиронлар миллий терма жамоасининг бош мураббийси Рустам Қориев ва аъзоси Ҳайдарали Турсунбоевга "Дўстлик" ордени берилган.

Миллий терма жамоанинг яна уч ўйинчиси эса, "Жасорат" медали олишган.

Ўзбекистон президентининг фармонида билдирилишича, улар кўрсатган жасорат ва фидоийликлари, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон обрўси ва нуфузини кўтаришга қўшган ҳиссалари учун бу каби шарафга лойиқ деб топилишган.

Футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар миллий терма жамоаси Бразилия, Аргентина ва Англия каби қатор номдор жамоаларни маҳв этиб, тўртинчи бор Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.

Биз миллий терма жамоага устозлик қилаётган Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган мураббий Анвар Исмоилов билан боғланиб, сўнгги янгиликка ўзи ва шогирдларининг муносабатини сўрадик: