Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Руслан Чагаев бугунги жанги ва рақиби ҳақида нима дейди?

Image caption Руслан бугунги жангида фақат ғалабага умид қилмоқда

Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаев бугун америкалик рақиби Тревис Уокерга қарши рингга тушади.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Руслан Чагаев шу йилнинг май ойида австралиялик рақиби Кали Мианни енгиб, яна чемпионлик камарига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Руслан профессионал боксда ўтган йили илк бор украиналик донгдор боксчи, WBO ва IBF йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони Владимир Кличкодан мағлубиятга учраб, чемпионлик камаридан буткул мосуво бўлганди.

WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионлиги камари ҳозир британиялик боксчи Девид Ҳейдадир.

Руслан Чагаев Кали Мианни енгандан сўнг бундан кейинги рақиби албатта Девид Ҳей бўлишини айтганди.

Бугунги жанг Олмониянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи бундан аввал ўтказган 26 та жангининг 24 тасида ғалаба қозонган, биттасида мағлуб бўлган ва яна биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.

Биз нақ жанг арафасида Руслан Чагаев билан боғланиб, кайфияти билан қизиқдик.