Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондонда ўзбекистонлик ёш пианиночи Науфал Муқимийнинг ижроси олқишланди

Ўзбекистонлик ёш пианиночи Науфал Муқимий Лондонда жойлашган Steinway Hall биносида концерт берди.

Steinway Hall бинолари бутун дунё бўйлаб бир неча йирик шаҳарлар-жумладан, Нью-Йорк, Лондон, Ҳамбург, Вена, Токио ва Шанхай каби шаҳарларда ҳам бор.

Пианино ишлаб чиқарувчи Steinway ва ўғиллари ширкатига тегишли ушбу бино Лондонда 1875 да очилган ва Оврўподаги илк Steinway Hall биноси бўлган.

Бу ерда пианинолар намойиш этиладиган ва сотиладиган бўлимлар, барча ёшдаги мусиқачилар учун машқ қиладиган хоналар ва шу билан бирга концерт заллари бор.

Гулсевар Замон ўзбекистонлик пианиночи Науфал Муқимийнинг Steinway Hallда бўлиб ўтган концертига борган