Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Каримов қўяётган шартлар жуда ҳам зиддиятли...'

Самарқанд вилоятида ўтган икки йил мобайнида 1400 га яқин амалдор порахўрлик ва коррупцияга доир жиноятларда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳақда Президент Ислом Каримов ўтган ҳафта Самарқанд вилоят кенгашидаги чиқишида гапирган.

Маҳкум этилганлар орасида олти нафар ҳоким ва ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот мулозимлари бор.

Кузатувчиларга кўра, бу Ўзбекистон каби коррупция ботқоғига ботган давлат учун ҳам катта рақамдир.

Хўш, бу рақамлар нимани англатади?

Айни савол билан Би-би-си ҳозирда Парижда яшаётган Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқитотлар институтининг собиқ таҳлилчиси Камолиддин Раббимовни суҳбатга тортди.