Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Самарқандда ҳоким алмашинуви аҳоли ҳаётида нималарни ўзгартиради?

Image caption Самарқандликлар янги ҳоким ўз ҳаётларини яхшилашини исташади

Самарқанд вилояти ҳокимининг навбатдаги алмашинуви маҳаллий аҳоли ҳаётида қандай ўзгаришлар ясаши мумкинлиги ҳақидаги саволга оддий самарқандликлар турлича қарашади.

Айрим самарқандликлар эса, ҳатто, ҳокимнинг ўз вазифасидан четлатилгани ҳақида эшитишмабди ҳам экан.

Маҳаллий аҳоли вакиллари янги ҳоким нафақа ва маошларни ошириш, ишсизликни камайтириш борасида чора-тадбирлар кўриши лозимлигини исташади.

17 декабр куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Самарқандга бориб, вилоят ҳокими Ўктам Барноевни ишдан олган ва ўрнига шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Зойир Мирзоевни тайинлаганди.

Айрим хабарларга кўра эса, Ўктам Барноев ўз хоҳиши билан ишдан кетган.

Ҳар доим кузатиладигани эса, Ўзбекистон президенти бирор бир вилоят ҳокимини лавозимидан четлатгунча, ё пахта ёки ғалла тайёрлаш режаси бажарилмагани ёки мансаб суистеъмолчилиги каби камчиликлар раҳбарни ишдан олинишига сабаб бўлгани айтилади.

Мухбирмиз Мустаҳкам Тангриёрова самарқандлик бир неча кишини суҳбатга чорлаган.