Покистон шимоли-ғарбида содир этилган ҳужумда камида 40 одам ҳалок бўлди

Ярадор
Image caption Хор шаҳарчаси Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда жойлашган

Покистон шимоли-ғарбида содир этилган худкуш бомба ҳужумида камида 40 киши қурбон бўлган ва олтмишдан ортиқроқ одам яраланган.

Ҳужум Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Хор шаҳрида амалга оширилган.

Шоҳидларнинг айтишларича, худкушлик ҳужуми юз берган пайтда юзлаб кишилар озиқ-овқат олиш учун халқаро ёрдам ташкилотлари идорасида қаршисида навбатда турган бўлишган.

Қурбонлар аксариятининг Толибон жангарилари ва Покистон армияси орасидаги жанглардан қочиб келган оддий фуқаролар бўлганликлари айтилади.

Покистон хавфсизлик кучлари исёнкорлардан тозалаш учун ҳужум юз берган қавмлар яшовчи Бажаур туманида бир қатор ҳарбий амалиётлар ўтказишганди.

Уларда қўллари баланд келиб, ҳудудни қочқинларнинг ортга қайтишлари учун хавфсиз, деб эълон қилишганди.