Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистон қамоқхоналаридан қарийб 40 маҳбус жасади қайтарилган'

Image caption Шавкат Алимхўжаев жасади шу йил сентябрида яқинларига қайтарилган

Ўзбекистондаги Мустақил Инсон ҳуқуқлари Ташаббус гуруҳи тарқатган хабарда айтилишча, 2010 йилда 39 маҳбус қамоқхоналардаги қийноқлар натижасида вафот этгани аниқланган.

Гуруҳга кўра, қийноқ қурбонларининг ҳаммаси диний-сиёсий маҳбуслар бўлиб, уларнинг жасадлари яқинларига махфий суратда топширилган ва дафн этилган.

Бу ўтган йиллардаги рақамлардан кўпдир.

2003 йилда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистон тергов ҳибсхоналари ва қамоқхоналарида қийноқларнинг мунтазам қўлланишини айтган.

Би-би-си мустақил инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромовдан маҳбусларнинг айнан қийноқлар натижасида вафот этганини тасдиқловчи қандай далиллар бор, деб сўради.