Ҳиндистонда биржа шариатга мувофиқ ишловчи ширкатлар кўрсаткичини чиқарди

Бомбай Биржаси

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги Бомбей Биржаси илк бор шариатга мувофиқ ишловчи ширкатларнинг янги индекси, яъни кўрсаткичини чиқарди.

"Тасис Шариат 50" кўрсаткичи Ҳиндистон Шаръий маслаҳат кенгаши йўриқномасидан фойдаланилган ҳолда ташкил этилган.

Ҳиндистонда ўтказилган тадқиқотлар мамлакатдаги мусулмонларнинг аксари молия соҳасидан четлашиб қолганини кўрсатган.

Бунга сабаб Исломий қонунлар спиртли ичимликлар, тамаки ёки қурол-яроқ сотишга мўлжалланган ширкатларга сармоя ётқизишга изн бермайди.

Шариатга мувофиқ, фоиздан даромад кўрувчи ширкатлар билан ҳам ҳамкорликда бўлиш манъ қилинган.

"Тасис Шариат 50" кўрсатки шариат аҳкомини бузмаган бошқа молиявий маҳсулотлар учун ҳам йўриқнома бўлиб хизмат қилиш мақсадини кўзлаган.

Бомбай Биржаси ижроий директори Мадҳу Каннаннинг айтишича, янги кўрсаткич Ҳиндистон ва чет эллик Исломий ва бошқа "ижтимоий жиҳатдан масъул бўлган" ширкатлар эътиборини ўзига жалб қилади.

Индексдаги ширкатлар Мумбайдаги таниқли Исломий уламо ва ҳуқуқ мутахассислари томонидан танланган.

Мутахассисларга кўра, ушбу кўрсаткич Ҳиндистонга мусулмон сармоядорларнинг кириб келишига йўл очади.