Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон Қатардаги Осиё Кубоги ўйинларини очиб беради

Image caption 2011 йилги Осиё Кубоги ўйинларини эртага мезбон Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошлаб беришади

Футбол бўйича 2011 йилги Осиё Кубоги ўйинлари эртага мезбон Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари орасидаги илк беллашув билан старт олади.

Қатардаги Осиё Кубоги ўйинларида қитъанинг 16 жамоаси иштирок этмоқда. Марказий Осиёни эса, ёлғиз Ўзбекистон намоён этаётир.

Учрашувларни бошқараётган ҳакамлар орасида ўзбекистонлик таниқли ҳакам, уч карра "Осиёнинг энг зўр ҳаками" Равшан Эрматов ҳам бор.

Ўзбекистондан ташқари бу йил Хитой, Қувайт, Япония, Иордания, Саудия Арабистони, Сурия, Австралия, Баҳрейн, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Шимолий Корея, Эрон, Ироқ ва Бирлашган Араб Амирликлари ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тушган "А" гуруҳи эса, кўплаб футбол мутахассислари томонидан "Ўлим" гуруҳи деб баҳоланмоқда.

Чунки гуруҳ босқич беллашувларидан чиқиш учун ўзбекистонлик футболчилар Осиё қитъасида кўзга кўринган қатар, хитой ва қувайтлик футболчиларга қарши майдонга тушишади.

Яқинда Хитойда бўлиб ўтган 16-Осиё Ўйинларида Ўзбекистон Олимпия миллий терма жамоаси нимчорак ўйинларида қатарлик рақибларини сенсацион равишда енгиб, чорак финалга чиқишга муваффақ бўлишганди.

Лекин қатарлик ҳужумчи Халфаннинг омадсизлигигина Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кейинги босқичга чиқишига имкон берганди. Чунки ўзбекистонлик футболчилар чорак финалдан пастга қулашганди.

Тадбир ташкилотчиларига кўра, мезбон Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси орасидаги дастлабки учрашув Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги идорасининг очликка қарши олиб бораётган глобал кампаниясига бағишланади.

Биз ўзбекистонлик таниқли футбол шарҳловчиси Аброр Имомхўжаев билан боғланиб, 2011 йилги Осиё Кубоги ўйинларини очиб бериш ўзлари учун нимани англатишини сўрадик.