Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хоразмда қийинчиликлар боис ўз жонига қасд қилаётганлар сони ортмоқда

Image caption "Нажот" вакилларига кўра, Ўзбекистондаги қийинчиликлар инсонларни баъзида ўз жонига қасд қилишгача етаклайди

Урганчдаги "Нажот" Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботи 2010 йили вилоятда 92 киши ўз жонига қасд қилганини аниқлаган. Бу борада чоп қилинган ташкилот ҳисоботида одамлар ўзини осиш, ўт қўйиш ва ё заҳарли суюқликлар ичиш орқали ўзини ўлдиришга интилганини таъкидлайди.

Би-би-си Ўзбек Хизматига гапирган "Нажот" раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг айтишича, аксар хотин-қизлар орасида учрайдиган ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳоллари йил сайин ўртача 10% атрофида ортиб бормоқда.

Ташкилот вакиллари, улар бехабар қолаётган бошқа ҳолатлар бўлиши эҳтимолини ҳам қайд этадилар.

Ҳайитбой Ёқубовга кўра, ўрта яшар инсонларни ўз жонига қасд қилишга ундаётган сабаблар сирасига турмушдаги қийинчиларни киритиш мумкин.

Бироқ у вилоятдаги ўзини ўлдиришга уриниш ҳолларини сиёсий сабабларга боғламаслигини урғулади.

"Нажот" раҳбари Ҳайитбой Ёқубов Хоразм вилоятида инсонларнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолатлари хусусида гапиради.