Сўнгги янгиланиш 25 январ 2011 - 18:20 GMT

Баррозо Ўзбекистондаги барча сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди, аммо...

Оврўпо Комиссияси Президенти Жозе Мануэл Баррозо Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни мамлакатдаги барча сиёсий маҳбуслар ва виждон тутқунларини озод қилишга чақирди.

Брюсселдаги музокаралар ортидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, жаноб Баррозо қамоқдаги уч нафар инсон ҳуқуқлари фаоли - Холдоров, Холжигитов ва Фармонов номини алоҳида тилга олган.

Оврўпо Комиссиясининг Президент Каримовни Брюсселга таклиф қилиш қарори инсон ҳуқуқлари ташкилотларининнг қаттиқ танқидларига сабаб бўлди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.