Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хоразм ва Қорақалпоғистонда қалин қор транспорт қатновларини тўхтатиб қўйди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон мухтор республикаси ҳудудида пайшанба ва жума кунлари қаттиқ ёққан қор туфайли автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолган, ўқув муассасаларида машғулотлар бекор қилинган.

Маҳаллий одамларнинг айтишларича, қор ёғиши 3 феврал куни туш пайти бошланган ва айрим жойларда бир суткадан ортиқ давом этган.

Айниқса, Урганч шаҳрида қор кўп ёққани пайшанба куни кечга бориб, транспорт қатнови издан чиқишига олиб келган.

Жума куни кўпчилик ишга бора олмаганлар.

Хоразм вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан Би-би-си хабар қилишларича, Урганч аэропортида шанба куни кечки соат 5 гача ҳам парвозлар қайта тикланмаган, сабаби учиш-қўниш йўлагини қордан тозалаш ишлари якунланмаган.

5 феврал куни куни қор бироз эриган.

Маҳаллий одамлар ҳаво ҳарорати совуқлигини айтишади.

Би-би-си Об-ҳаво хизматига кўра, яқин кунларда Хоразмда ҳаво ҳарорати 0 ҳамда 1 даража атрофида бўлади, душанба ва сешанба кунлари ҳам қор ёғиши кутилаяпти.

У ердаги вазият ҳақида Қорақалпоғистонда истиқомат қиладиган киши ҳикоя қилди.