Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Тошкентдаги темирйўл вокзали ва метроларда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда учоқларга "зажигалка" ва гугурт олиб чиқиш тақиқлангани ҳам хабар берилганди.

Январ ойи охирида Москванинг "Домодедово" аэропортида содир этилган худкушлик ҳужуми ортидан Тошкент халқаро ҳаво қўналғасида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилганди.

Тошкентдан инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов Россияда хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши Ўзбекистонда ҳам "акс-садо" бераётган бўлиши мумкинлигини айтади.

Унга кўра, ҳозир Тошкентда темирйўл вокзалига кетаётганлар ва метрога тушаётганларни металл қидирув ускунаси ушлаган милиция ходимлари текшириб кўришмоқда.

Суръат Икромовнинг айтишича, хавфсизлик чоралари кучайтирилаётгани ва унинг сабаблари хусусида аҳолига тушунтириш берилмаган.

"Кўп ҳолда бу нарсалар гапирилмайди. Гапирилса, яхши бўларди, масалан, оммавий ахборот воситаларида мана шунақа огоҳлантиришлар ҳақида. Бундай тадбирларга одамлар ўзи ўрганиб қолишган. Лекин, умуман, текширгани ёмон эмас", дейди Суръат Икромов

Аммо, унга кўра, бундай амалиётлар одамларнинг кундалик ишларига халақит бермаслиги керак.